Чимкентда 230-марта буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Беморга отаси донорлик қилди. 7 йил аввал Мейиржан Маденда буйракнинг сурункали касаллиги аниқланганди. Дори-дармон ёрдам бермади, у сўнгги ойларда гемодиализдан фойдаланишига тўғри келди. Ўғлининг қийналиб кетганини кўрган ота унга янги ҳаёт имконияти тақдим этди. Ҳозир иккаласи ҳам ўзини яхши ҳис қиляпти.
Мейржан Маден, буйрак реципиенти:
- Мен ортиқ сунъий буракка муҳтож эмасман. Жуда
енгиллашиб қолдим. Отам менга иккинчи марта ҳаёт бахш этди, бир умрга
миннатдорман. Тўлақонли ҳаётга қайтмоқчиман.
Нурлибай Мусабеков, буйрак донори:
- Худога шукур, амалиёт яхши ўтди. Шифокорларга раҳмат.
Энди иккимиз ҳам ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Албатта, хавотирланганман, энг
муҳими, энди болам жилмая бошлади. Биргаликда оддий ҳаётга қайтамиз.
Чимкентда биринчи марта бундай жарроҳлик амалиёти 12 йил аввал ўтказилган. Ҳозир маҳаллий жарроҳларга бошқа давлатлардан ҳам одамлар келяпти.
Сабитхан Байтемиров, 1-шаҳар клиник касалхонасининг Трансплантология бўлими мудири:
- Биз беморни тўла текширувдан ўтказамиз. Ирсий мувофиқ
келиш-келмаслигини аниқлаймиз. Тўғри келса — амалиётга олишдан олдин шифохонага
ётқизамиз. Муҳтожларга ҳамиша ёрдам берамиз.
Ўтган йили Қозоғистонда 260 та инсон аъзосини кўчириш
амалиёти ўтказилди. Кўп қисми қариндош донорлардан олинди. Шу кунларда
мамлакатда 3 ярим минг нафар фуқаро буйрак кўчирилишига муҳтож.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

