Махсус иқтисодий зоналар 2049 йилгача ишлаши белгилаб қўйилади

Махсус иқтисодий зоналар 2049 йилгача ишлаши белгилаб қўйилади

Қозоғистонда барча махсус иқтисодий зоналар 2049 йилгача ишлаши белгилаб қўйилади. Ҳукуматда таъкидлашларича, уларнинг аниқ ишлаш муддати кўрсатилиши инвестициявий жозибадорлигини оширади, корхоналар фаолиятида барқарорликни юзага келтиради. Шуни ҳам айтиш керакки, бундай ҳудудларда ишлаб чиқарувчиларга турли инфратузилмалардан фойдаланиш имконини бериляпти. Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолияти такомиллаштирилаяпти. 1 январдан бошлаб эса иштирокчиларга киритган инвестицияга боғлиқ ҳолда енгилликлар бериш йўлга қўйилади. Яъни, қанчалик кўп сармоя келтирсангиз, шу қадар кўп имкониятга эга бўласиз. Бундай ёндашув юқори қўшимча қиймат яратувчи капиталталаб, инновациявий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.