Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам фахрий меҳмон сифатида қатнашди. Тадбирдан сўнг Қосим-Жўмарт Тўқаев ва То Лам «Этноовул» кўргазмасига борди. Қозоқ халқининг
ўтмишига бағишланган анжуманда меҳмонларга миллий тарих, анъанавий либослар,
касб-ҳунарлар, урф-одатлар, ов санъати, мусиқа асбоблари ва халқ ўйинлари
намойиш этилди. То Лам қозоқ халқининг тушов кесар удумида қатнашди. Рамзий
шаклда тушовдан қутулиш ҳаёт йўлларида суринмай яшашнинг тимсоли, барча
муаммоларни осон енгиб ўтиш бобидаги тилак ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

