Қозоғистон Президентига давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобот берилди

Қозоғистон Президентига давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобот берилди

Ақўрдада маданият, ахборот ва ижтимоий сиёсат соҳаларига янги Конституция қоидаларини жорий этиш жараёни кўриб чиқилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга Бош вазир ўринбосари – Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар бобиида ҳисобот берди. Аида Балаева таълим, фан, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя соҳаларини ривожлантириш ҳақида гапирди. Инсон капиталини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари Ҳукуматнинг ушбу муҳим йўналишлардаги фаолиятини ижобий баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси