Қозоғистон ва Вьетнам эксперт-аналитика соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Вьетнам эксперт-аналитика соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Вьетнам эксперт-аналитика соҳасида ҳамкорлик қилади. Астанада Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ҳамда Хо Ши Мин номли миллий сиёсий академияси биргаликда иш юритиш ҳақида меморандум имзолади. Томонлар икки давлат илмий доиралари иштирокида доимий тартибда онлайн-сессиялар ўтказиш, унда инфратузилмавий ва инвестициявий ҳамкорлик имкониятларини, шунингдек, агросектор ва қайта ишловчи саноатни ривожлантиришга ёндашувлар ҳамда ечимларни муҳокама қилиш ниятида. Вьетнам делегациясининг Астанага ташрифи доирасида ўтказилган биринчи учрашув савдо-иқтисод ва таълим соҳаларида ҳамкорликка бағишланди.

Алишер Тастенов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими бош эксперти:

- Ўтган йили Президентимиз Вьетнамга борди, савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган ишлар тўғрисида ҳукуматлараро қўшма фаолият режаси имзоланди. Экспертлар ўртасидаги ҳамкорлик, шу жумладан, биргаликда ишлаш учун янги нуқталар топишга қаратилган. Ўтган йилнинг биринчи ярмида товар айланмаси 610 миллион долларни ташкил этди, бу эса 2022 йилдагига нисбатан 3,5 марта кўп. Яъни, ўсиш етарлича юқори суръат олган, бу охирги нуқта эмас.

Астанада, Ташқи ишлар вазирлигида ҳам икки давлат вакиллари ўзаро ҳамфикрлилик тўғрисида меморандум имзолади. Унинг доирасида замонавий саноат зоналари ва транспорт инфратузилмаси яхши ривожланган, Вьетнамнинг ривожланган провинцияларидан бўлган Бакнинь Шарқий Қозоғистон вилояти билан тиғиз ҳамкорлик қилиши кутиляпти. Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, бу ҳужжат икки томонлама товар айланмасини кенгайтириш, қўшма бизнес-лойиҳаларни рўёбга чиқаришга янги имкониятлар очиб беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси