Twitter саҳифасида Давлат раҳбари шундай ёзган: «Биз ташкилотнинг жаҳон миқёсида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги хизматларини қутлаймиз. Қозоғистон ҳамма учун ҳамёнбоп ва адолатли соғлиқни сақлаш тизими тарафдори». Таъкидлаш лозимки, дунёда БССТ юбилей ва Саломатлик куни муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Қозоғистон ҳам бундан четда қолмади. Байрам куни Астанада минг нафардан зиёд одам югуришга чиққан.
Абдумалик Сарманов таржимаси