Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга боради

Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга боради

21-22 декабрь кунлари Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ҳамда транзит-транспорт, гуманитар соҳаларда биргаликда иш юритиш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган, дея маълум қилади Ақўрда матбуот хизмати. Бундан ташқари, давлат раҳбарлари минтақа ва халқаро жараёнлар тўғрисида фикр алмашади. Икки томонлама шартномалар имзоланиши режа қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси