Jibek Joly/Силк вей телеканали объективида – сопол армия

Jibek Joly/Силк вей телеканали объективида – сопол армия

Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси таркибига кирувчи Jibek Joly/Силк вей телеканали объективида – сопол армия. Журналистлар «Ипак йўли руҳи ва маданий мерос» матбуот-тури давомида Хитойнинг миллий меросини ўз кўзи билан кўришга муваффақ бўлди. Бу саёҳат CGTN медиакорпорацияси томонидан ташкил қилинганди. Саккиз мингтадан зиёд лойдан ясалган ва биринчи императори Цинь Шихуанди билан бирга дафн этилган Хитой аскар ҳайкалчалари ўз даврининг барча қўшин турларини акс эттирган. Ҳар бир фигуранинг юзи, либослари ва қуроллари аниқ ишланган. Сопол аскарлар 2 минг йил аввал ясалган. Таъкидлаш лозимки, армия 1974 йилда Сиань якинидан топилган. Бугунги кунда ушбу очиқ осмон остидаги музейга маҳаллий аҳолидан ташқари миллионлаб хорижлик туристлар ҳам келади. Таъкидлаш лозимки, археологик экспозиция ЮНЕСКОнинг Инсоният маданий мероси рўйхатига киритилган.


Шерадил Бақтиғулов, Жаҳон сиёсати институти директори:


- Биз Ипак йўлини қайта тиклаш ҳақида гапирганимизда, албатта, маданият ренессанси масаласини кўзда тутамиз. Моддий ютуқлар Марказий Осиё халқларининг қадимий, бой ва маънавий етук маданияти бўлганини исботлайди. Ва ҳозир Хитой билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётган бир вақтда Марказий Осиёда археология, санъат, музейлар қурилиши йўналишида кўплаб жиддий лойиҳалар қад ростлаяпти. Ҳозир композиция яратишнинг ўзи камлик қилади, уни кўра олиш, тушуниш осон, талабга эга бўлиши зарур.


Экспертлар таъкидлашича, Ипак йўли тикланиши Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида мулоқот кенгайиши, маънавий қадриятлар қиймати ошиши ва иқтисодий, маданий алоқалар фаоллашишига сабаб бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси