Қозоғистон Президенти ва Қатар амири бир қанча ҳужжатлар имзолади

Қозоғистон Президенти ва Қатар амири бир қанча ҳужжатлар имзолади

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ат-Тоний билан олий даражада учрашув ўтказди. Эслатамиз, амир Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган. Қатор муҳим ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар 1993 йилда ўрнатилган. Июнь ойида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар амири таклиф билан Дохага амалий ташриф билан борганди. У Қатар иқтисодий форумида қатнашди. Инвестиция, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинганди. Статистика маълумотига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида мамлакатлар орасида товар айланмаси бир ярим миллион доллардан ошди. Таъкидлаш лозимки, 13 октябрь куни шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси