Қозоғистон  2029 йилгача камида 150 миллиард доллар инвестиция жалб қилади

Қозоғистон  2029 йилгача камида 150 миллиард доллар инвестиция жалб қилади

2029 йилга бориб иқтисодиёт ҳажми 2 марта - 450 миллиард  долларгача ошади. Республика Ҳукумати олдига шундай вазифа қўйилди. Бунинг уун мамлакатда бир қанча саноат ишлаб чиқаришлари йўлга қўйилади, йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилади. 6 йил мобайнида мамлакатга 150 миллиард  доллар сармоя жалб этилади. Шу жумладан, ESG тамойилларини жорий этиш орқали. Бош вазир Хорижий инвесторлар кенгаши оралиқ йииғилишида шундай баёнот берди. Унда манфаатдор томонлар Қозоғистондаги инвестициявий иқлимни янада яхшилаш чоралари ва таклифларини муҳокама қилишди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Ҳукумат инвестицияларни кўпайтириш, илғор технологияларни трансферт қилиш ва ишлаб чиқаришни локаллаштириш, юқори дараада қайта ишловчи кластерлар яратиш ниятида. Асосий эътибор қайта ишлаш секторига қаратилади. Ҳукумат иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, инвестициявий иқлимни яхшилашга бор кучини беради. Хорижлик ҳамкорларни Қозоғистондаги лойиҳаларга инвестиция киритишга чақираман.

Алихан Смаилов таъкидлашича, мамлакат саноат ғилофини мустаҳкамлаш учун қонуний база ва тегишли муғит яратилган. Шу жумладан, Саноат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилинди, Саноат ва қурилиш вазирлиги ташкил этилди. Муҳокамалардан сўнг Ҳукумат раҳбари барча таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилишини таъкидлади. У қатор компаниялар етакчиларига Хорижий инвесторлар кенгаши ва республика инвестиция иқлимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома топширди.