Экспертлар клубида гендер тенглиги муҳокама қилинди

Экспертлар клубида гендер тенглиги муҳокама қилинди

Қозоғистон Парламенти Сенати қошидаги Экспертлар клубида гендер ривожланиши масалалари кўриб чиқилди. Қатнашчилар мавзуга оид тадқиқотларини тақдим этишди ҳамда бизнес, молия, сиёсат ва аёллар ҳуқуқлари бўйича энг яхши кейсларни тақдим этди. Парламент юқори палатаси раиси Маулен Ашимбаев статистикага эътибор қаратди. Зеро, бугунги кунда мамлакат аҳолисининг кўп қисмини – 10 миллион нафардан кўпроғини аёллар ташкил қилади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга шарт-шароит яратиш мамлакат ривожига катта ҳисса қўшиш билан тенг.  

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси: 

- Президентимиз ташаббуси билан кўп ишлар амалга ошириляпти, айни вақтда, гендер ривожланиши бўйича муаммолар мавжудлигича қоляпти. Гендерлар ўртасидаги фарқ билан боғлиқ жиддий масалалар бор. Қишлоқ туманларида аёлларнинг иқтисодий фаол эмаслиги хавотир уйғотади. Аёлнинг жамиятимизда тутган ўрни, мамлакатда мавжуд бўлган стереотиплар билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Шу сабабли аёлларнинг жамиятдаги, сиёсий ташкилотлардаги, бошқарувдаги мавқеини кучайтириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш жуда муҳим. Ва қотиб қолган қарашларга қарши курашиш керак.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.