Астанада гендер тенглиги бўйича дастлабки Миллий конгресс ўтказиляпти

Астанада гендер тенглиги бўйича дастлабки Миллий конгресс ўтказиляпти

Қозоғистон аёл етакчилари нуфузи бўйича Марказий Осиё давлатларига намуна бўла олади. Астанада ўтказилаётган аёлларнинг сиёсатдаги ўрни ва гендер тенглиги бўйича дастлабки Миллий конгресс иштирокчиларининг умумий фикри шундай. Бугунги кунда Парламент Мажилисида аёллар улуши 19 фоиз, Сенатда – 23 фоиз. Вазирларга келганда, 4 соҳани акёллар бошқаряпти.  Қозоғистон аёлларнинг сиёсатдаги улушини янада кенгайтириш ниятида. Шунингдек, гендер бюджет киритиш мўлжалланяпти. Натижада, давлат маблағи тақсимланаётганида аёлларнинг манфаати имкон қадар ҳисобга олинади.

Наталья Дементьева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Бугун кун тартибида турган масала: аёл сиёсатчиларнинг фақат Парламент ёки Ҳукумат даражасида эмас, минтақалар даражасида ҳам ўз салоҳиятини очишига имкон беришдан иборат. Уларнинг фаолияти чекланмаслиги лозим. Асосий ўринларга чиқиши йўл очиш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси