Қозоғистон Президенти Улитау ҳокимини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Улитау ҳокимини қабул қилди

Улитау вилоятига 2024 йилда 226 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Унинг 89 фоизини хусусий маблағлар ташкил қилади. Шунингдек, 940 миллиард тенге ҳажмида инвестициявий имкониятлар кўзда тутилган, улардан 138 миллиард тенге қийматга эга 17 та лойиҳа жорий йилда рўёбга чиқарилади. Энг жозибали соҳалар: қурилиш, савдо ва логистика, муқобил энергия манбалари ва туризм. Вилоят ҳокими Қозоғистон Президентига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ва режалар ҳақида ҳисобот берди. Дастан Риспековнинг маълум қилишича, уй-жой қурилишида ўсиш 30 фоиздан ошди. Саноат ишлаб чиқариши ҳажми 8 фоизга кўпайди. Иситиш мавсумининг бориши, «Тоза Қозоғистон» экологик акцияси, саноатда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари тилга олинди. Хоким «Қозоқмис» корпорацияси конларида юз берган фалокатда ҳалок бўлган шахтёрлар оиласига кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берди.


Дастан Риспеков, Улитау вилояти ҳокими:


- Йирик заминдан фойдаланувчилар билан бизнеснинг ижтимоий масъулиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. Давлат раҳбари минтақа иқтисодини диверсификация қилиш, аҳоли турмушини қулайлаштириш, транспорт-логистика салоҳиятни ошириш, инфратузилмаларни модернизациялаш буйича қатор топшириқлар берди.


Абдумалик Сарманов таржимаси