Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ элчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ элчисини қабул қилди

Қозоғистон – Америка муносабатларида иқтисодий ўзаро муносабатлар асосий ўрин тутади. Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, икки томонлама ҳамкорлик хавфсизлик, барқарор тараққиёт, иқлим ўзгаришлари, гуманитар алоқалар каби йўналишларни қамраб олган. Шунингдек, Қозоғистон Президенти савдо-иқтисодий алоқаларни, шу жумладан, инвестицияларни жалб этиш кенгаши доирасида кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Томонлар савдо, тоғ-кон саноати, транспорт, логистика, шунингдек, «яшил энергетика» ва экологияда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.