Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига кирмоқда. Конституциявий
ўзгаришлар, Европарламент депутати Терри Марианнинг фикрича, айни вақтида амалга
оширилди. Француз сиёсатчиси республика сезиларли иқтисодий ўсишга эришгани ва
жаҳон майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлаганини таъкидлади. Қозоғистон сиёсий
тизимни модернизация қилмоқда, замонавий давлат институтларини ривожлантиряпти, демократик ўзгаришлар
йўлида кетяпти.
Тьерри
Мариани, Европа Парламенти депутати:
- Бир палатали тизимга ўтиш давлат институтларини янада масъул, очиқ ва
замонавий дунёга мослаштириш имконини беради. Францияда қонунни қабул
қилиш баъзан бир йилдан икки йилгача вақт олади, чунки Сенат, одатда,
консерватив. Ислоҳотларга қаршилик кўрсатади. Қозоғистонда демократия аллақачон мустаҳкам
шакл олган. Жадал олдинга силжиш
ва тезкор қарорлар қабул қилиш учун бу яхши усул.

