Президент Франция расмийлари билан учрашув ўтказди

Президент Франция расмийлари билан учрашув ўтказди

Қозоғистон Президенти Астана Халқаро форуми майдончасида Франция ташқи савдо делегат-вазири Лоран Сен-Мартен, Франция Миллий ассамблеясининг хорижий ишлар бўйича комиссияси президенти Бруно Фукс ва бир қатор компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, Франция мамлакатимизнинг Европа Иттифоқидаги асосий савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ўсиб боряпти. 2024 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 5,5 миллиард долларга етган, учдан бирга ошган. Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, яқиндагина бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форум натижаларини, 17 та келишув имзоланганини ижобий баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси