АЭС қурилиши - зарурат

АЭС қурилиши - зарурат

АЭС қурилиши қатор устунликлар беради. Биринчи навбатда электроэнергия тақчиллиги камаяди, нархлар ўсиши секинлашади, экологик вазият яхшиланади, энергетик мустақилликка эришилади. Парламентнинг қуйи палатаси депутати Сергей Пономарёвнинг фикри шундай. Мажилисменнинг таъкидлашича, атом электростанцияси Қозоғистон иқтисоди учун муҳим ва зарур лойиҳа. Уни қуриш масаласи кўпдан буён муҳокама қилиняпти. Ўшанда ҳам станцияни Балхаш кўли яқинида бунёд этиш масаласи кўтарилганди. МАГАТЭ мутахассислари таъкидлашича, бу ҳудудда АЭС қуришга монелик қилувчи факторлар йўқ. Айни вақтда, республикада зарур илмий институтлар бор, юқори малакали мутахассислар ҳам етарли.


Сергей Пономарёв, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


- Ҳозир гап бунёдкорлик учун ишлатиладиган атом энергияси ҳақида кетяпти, у жуда кучли, аммо фойдали, зарур, яратувчанлик учун ишлатилади. 400 одами бор бўлган Ядро физикаси институти станцияда ишлаш учун ходимларни тайёрлаш билан машғул. Бунинг учун аллақандай тренажёрлардан фойдаланишмаяпти, аксинча,  ишлаб турган реактордан фойдаланишяпти. Бундан ташқари, улкан компания – «Қазатомпром» уран қазиб олиш билан шуғулланади. Мамлакатда юқори малакали физиклар бор. Туркистон, Қизил Ўрда вилоятларида хомашё қазиб олиняпти. Ўскемендаги Ульба заводида атом станциялари учун ёнилғи ишлаб чиқарилади. Уни ҳозирча экспорт қилаяпмиз. Мамлакатимиз дунёда уран қазиб олишда биринчи, уран конларидаги захиралар бўйича иккинчи ўринда туради.


Абдумалик Сарманов таржимаси