Қозоғистон  Афғонистонга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатди

Қозоғистон Афғонистонга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатди. Эслатамиз, аввалроқ Миллий гвардия самолёти чодирлар ва дори-дармонлар етказиб берганди. Навбатдаги ёрдам темирйўл орқали жўнатилди. 27 вагонга кроватлар, чойшаблар, кийим-кечак, ун, ёғ, консервалар ортилди. Эслатамиз, 7 октябрь куни Афғонистонда кучли зилзила юз берди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев жабрланган афғон халқига дарҳол гуманитар ёрдам кўрсатишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.