Мажлисга жами 106 қонун лойиҳаси тушган. Шундан 35 тасини қуйи палата депутатлари қабул қилди ва Сенатга топширди. Мамлакат Президенти 26 қонунни имзолади. Мажлис раиси жорий йилдаги сўнгги умумий йиғилишида ишларга якун ясади. Ерлан Қўшанов бугунги Мажлис турли фикрлар ва сиёсий ёндашувлар тўқнашаётган майдонга айланганини таъкидлади. Кўкламда бўлиб ўтган сиёсий мавсум натижасида депутатлар таркиби янгиланди. Яна 6 сиёсий партия ва бир мандатли округлардан сайланган депутатлар иш бошлашди. Жами, 233 депутат сўроғи йўлланди.
Ерлан Қўшанов,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг раиси:
- Парламентдаги депутат
сўроқлари мазмунан янги даражага кўтарилди. Барчамиз янги сиёсий маданиятни
шакллантириш устида иш юритдик. Депутатлар Давлат раҳбарининг «Кучли Президент
– салмоқли Парламент – масъулиятли Ҳукумат» сиёсий формуласини юзага чиқаришга
ҳисса қўшди. Келаси йили ҳам Қосим-Жўмарт Кемелули Тўқаев ташаббусларини рўёбга
чиқариш ва халқ манфаатини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик билан ҳамкорликда
иш юритишда давом этамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.