5 йил ичида қишлоқ хўжалиги соҳасини янги марраларга олиб чиқиш, секторда ялпи ҳосил ҳажмини 2 марта ошириш, давлат ёрдами бериш тизимини яхшилаш учун ташкилий ва тузилмавий ўзгаришларга эришиш, экин майдонларини диверсификациялаш ҳамда фанни ривожлантириш. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Қишлоқ хўжалиги вазирини қабул қилди. Айдарбек Сапаров Давлат раҳбарига соҳадаги 10 ойлик натижаларни тақдим этди.
Айдарбек Сапаров, Қишлоқ хўжалиги
вазири:
– Президентга йиғим-терим кампанияси
натижалари, миришкорлар дуч келган муаммолар, йил давомидаги қийинчиликлар,
Ҳукумат кўрсатган ёрдам, чора-тадбирлар ҳақида гапирдим. Шунингдек, қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш режалари, 2030 йилгача агросаноат мажмуасини
ривожлантириш концепциясида кўзда вазифалар қандай бажарилаётгани ҳақида
ҳисобот бердим. Давлат раҳбарлиги вазирликка қатор аниқ топшириқлар берди. Биз Президент
топшириқларини бажариш устида ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.