Қозоғистон ва Индонезия маҳсулот айланмасини 1 миллиард долларга етказишни режа қилган

Қозоғистон ва Индонезия маҳсулот айланмасини 1 миллиард долларга етказишни режа қилган

Қозоғистон ва Индонезия ўзаро маҳсулот айланмасини 1 миллиард долларга етказишни кўзлаган. Бу ҳақда элчи Муҳаммад Фажрул Раҳмон Астанада Индонезия мустақиллигининг 80 йиллиги шарафига ташкил этилган  дипломатик қабул чоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат энергетика, рақамли технологиялар, фан ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни фаол равнақ топтирмоқда. Туризмга келсак, Индонезия ҳозирда қозоғистонликлар учун виза тартибини юмшатиш имкониятини кўриб чиқяпти. Биргина ўтган йили мамлакатимиздан 25 минг сайёҳ Балида бўлган. Умуман, Нусантара ва Астана 15 та йўналиш бўйича шерикликни кенгайтиришни режа қилган. Бундан ташқари, Индонезия АСЕАНга аъзо давлат сифатида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди яратишдан манфаатдор. Ушбу масала бўйича музокаралар якунига етмоқда, дейди элчи.


Муҳаммад Фажрул Раҳмон, Индонезиянинг Қозоғистондаги элчиси:


- Агар бу келишувни ҳар икки тараф — Индонезия ва ЕОИИ имзоласа, умид қиламизки, Қозоғистон-Индонезия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳажмини 1 миллиард ёки ҳатто 1,5 миллиард долларгача ошира оламиз. Шунингдек, Индонезия ва Қозоғистон ўртасида энергетика, нефть, фойдали қазилмалар, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, иккитарафлама инвестициявий шартнома тайёрланмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси