Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси ва бир
гуруҳ депутатлар Хитойга расмий сафар қилди. Ташрифи давомида Маулен Ашимбаев Бутунхитой
Халқ сиёсий-маслаҳат кенгаши қўмитаси, Бутунхитой Халқ вакиллари доимий
қўмитаси раислари билан учрашди. Парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва
келгуси даврда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш вазифалари муҳокама қилинди. Саноат,
энергетика, транспорт, «яшил» иқтисод, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича
қўшма фаолият имкониятлари кўриб чиқилди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Бугунги кунда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган муносабатлар ҳар вақтдагидан юксак даражага кўтарилганини таъкидлаш учун барча асослар бор. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев кўрсатиб ўтгани каби, «Биз йилдан йилга янги сифат даражасини олаётган аслан намунали давлатлараро алоқалар ўрнатдик». Давлат раҳбарлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, тиғиз ва ишончга асосланган мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўта муҳим ўрин тутади.
Маулен Ашимбаев Хитой руҳонийлари билан ҳам учрашди. Унда томонлар маънавий дипломатия, эътиқодлар ва конфессиялараро мулоқот Қозоғистон Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди доирасида маънавий дипломатияни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди. Сенат спикери Чжэцзян провинцияси губернатори Ван Хао ва Хитой эксперт ҳамжамияти вакиллари билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида икки давлат савдо-иқтисодий салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқалар ва минтақавий кооперацияни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Қозоғистон депутатлари Ханчжоу шаҳридаги қатор инновациявий IT-компаниялари фаолияти билан танишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

