Қозоғистон – Бирлашган Араб амирликлари
аҳолиси учун Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити даврида энг оммавий туристик
йўналишга айланди. Skyscanner парвозлар бўйича веб-излаш глобал тизими шундай маълумот берди, дея маълум қилди «Қазақтуризм» компанияси. Мамлакатимиз
бошқа оммалашган йўналишлардан анча олдинда.
Алишер Турсин, «Kazakh Tourism» Миллий Компанияси расмий вакили:
- Ҳозир яхши тенденция кузатиляпти. Туристлар чиндан ҳам ўз сафарларини
олдиндан ташкил қилаяпти ва Бирлашган Араб амирликлари саёҳатчиларида Ийд ал-Фитр,
яъни Рамазон байрамида Қозоғистонга келишни режалаштираётганлар кўп. Бу
кўрсаткич 195 фоизга ошгани кузатиляпти. Бу жуда яхши кўрсаткич, Биз Швейцария,
Греция, Кипр, Сейшел оролларини қвиб ўтиб, биринчи ўринга чиқдик.
Ушбу
мамлакат туристларининг
Қозоғистонга қизиқиши рақамларда ҳам тасдиғини топяпти. 2022 йилда мамлакатимизга уч минг нафар атрофида
турист келган бўлса, ўтган йили улар сони олти мингга етди. Экспертлар фикрича,
Қозоғистоннинг туристик йўналиш сифатида оммалашиши мамлакатнинг халқаро
туризмдаги салоҳияти ўсганини кўрсатади.
Алишер Турсин, «Kazakh Tourism» Миллий Компанияси расмий вакили:
- Скайскэннер глобал тизими берган маълумотга кўра, Астана, Алмати ва Алмати вилояти Бирлашган Араб амирликларида катта
қизиқиш уйғотмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, саёҳатчилар кўпроқ маданий туризмга яқин, сокин таътилни афзал кўряпти. Уларнинг мазкур йўналишларни танлаши ҳам
фикримизни тасдиқлайди. Алматидаги тоғларимиз, ўрмонлар, жуда чиройли пейзаж,
ландшафт ҳудудлари, шунингдек, Астананинг пойтахт сифатидаги кўрки қизиқишни кучайтиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.