Қозоғистон Татаристоннинг асосий савдо ҳамкорлари ўнлигига киради. Икки республика ўртасида товар айланмаси тобора ўсмоқда, 2021 йилнинг 11 ойи давомида 557 миллион долларни ташкил этди. Томонлар бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш ниятида. Қозоғистон Татаристонга нефть ва нефть маҳсулотлари, аккумулятор батареялари, крахмал ва сариёғ етказиб беради. Татаристондан совуткичлар, иссиқлик насослари, полиэфирлар, қатронлар, поликарбонатлар олади. Таъкидлаш лозимки, ҳозир Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозонда амалий сафар билан юрибди. Давлат раҳбари дастури «Қозон Кремли» тарихий-меъморчилик ва бадиий музей-қўриқхонага ташриф билан бошланди. Унга Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси