72 ёшли саёҳатчи Сарсенбай Қўтирашев Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин. У ярим йил ичида 8 минг километр йўлни пиёда босиб ўтди ва Қозоғистоннинг 20 дан ошиқ шаҳрида бўлди. Меҳнат фахрийси бу саёҳат ҳақида олти йилдан бери ўйлаб келади, шу йилнинг баҳорида режаси амалга ошди. Сайру саёҳат пайтида Сарсенбай Қўтирашев одамларга ўзи туғилган гўша ҳақида сўзлаб берган ва ҳунармандлар билан танишган. Ҳатто усталар тўғрисида махсус каталог тузган ва уни «ЮНЕСКО» халқаро ташкилотига тақдим этган.
Сарсенбай Қўтирашев, саёҳатчи:
– Мен Қозоғистонда туризм намунали тарзда ривож топаётганини кўрсатиб бермоқчиман. Келаси йили бутун ер шари бўйлаб саёҳатга чиқишни режа қиляпман.
Бактияр Қўжахметов, ўлкашунос, марафон ташкилотчиси:
– Бизга Гиннес рекордлар китоби ходимларидан таклиф тушди. Улар Сарсенбай Қўтирашев номини рўйхатга киритиш ниятида. Айтишларича, ҳалича ҳеч ким шундай улуғ ёшда шу қадар катта масофани босиб ўтмаган. Биз учун бу катта шараф ва фахр. Улитауни кенг тарғиб қилиш – муҳим вазифалардан бири.
Абдумалик Сарманов таржимаси

