Қозоғистон
коллежлари ўқувчилари «WorldSkills Lyon» касбий маҳорат чемпионатида кучини
синаб кўра олади. Тадбир келгуси йилда Францияда ўтказилади. Ҳозир миллий
саралаш ишлари давом этяпти. Унинг натижаларига кўра 500 талабгордан жаҳон
миқёсида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган иштирокчилар танлаб олинади. Улар 30
касб, шу жумладан, қурилиш, бошланғич таълим, кулинария санъати, робототехника
ва замонавий айти-ечимлар бўйича беллашади. Малакаларни баҳолаш учун 500
эксперт жалб қилинган. Таъкидлаш лозимки, республикамиз халқаро танловда 2015
йилдан буён қатнашиб келяпти. Илк беллашувда қозоғистонликлар 100 давлат ичида
54-ўринга чиққанди. Жорий йилда терма жамоа чемпионатда шу вақтгача мисли кўрилмаган
натижаларга эришиш, бир қанча медаль билан қайтиш ниятида.
Шўлпан Утельбаева,
«Talap» нодавлат акциядорлик жамияти президенти:
- Бундай чемпионатлар
бутун дунёдан янги технологиялар олиб келишимиз учун имконият яратади. Биз
талабаларимизнинг карьера имкониятларини кенгайтирамиз. Улар хорижда яшаш ва
ўқиш, энг яхши компанияларда ишлаш имкониятига эга бўлади. Умуман олганда, мамлакатда 217 касбга
ўқитилади, биз уларнинг барчасини ривожлантириш ниятидамиз. 20-30 та касб жорий
йилда ўзгаради. Саноат автоматикаси ва бизнес учун веб-технологиялар каби
янгилари киритилади.
Қўбиланди Махамбетқали,
Марказий осиё техник–иқтисодий коллежи талабаси:
- Касбим — мобиль робототехника.
У келажак касби бўлгани учун танлаганман.
Ҳозир кўп соҳаларда автоматлаштириш ишлари кетяпти, ҳамма нарса компьютер билан
боғлиқ. Шунинг учун мобиль робототехникада ишламоқчиман, ўз салоҳиятимни
ошириш, бозоргир мутахассис бўлишни истайман. Бу беллашувларда билимларимни
текшириб оламан. Жуда яхши кўрсаткичларга эришиш ниятидаман.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.