Швейцария компанияси Қозоғистонда пассажир вагонлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. Қосим-Жўмарт Тўқаев Stadler Rail Ag Директорлар кенгаши раисини қабул қилди. Петер Шпулер Давлат раҳбарига унинг компанияси вагон заводини модернизация қилиш, Қозоғистон алюминийсидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини яратиш режаларини гапирди. Корхонанинг локаллашиши 2030 йилгача 35 фоизга чиқади. Тайёр маҳсулот экспорт қилинади. Бундан ташқари, компания таълим марказлари очади ва республика колледжлари ҳамда университетлари билан ҳамкорлик қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев қўшма лойиҳа Қозоғистон ва Швейцария ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси