Қосим-Жўмарт Тўқаев бир қатор учрашувлар ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев бир қатор учрашувлар ўтказди

БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси майдончасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қизил Хоч халқаро қўмитаси президенти билан учрашди, шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан икки тарафлама музокаралар ўтказди. Томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Энергетика ва  транспорт-логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари кўрилди.

Давлат раҳбари Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашди. Тарафлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқдилар, асосий эътибор сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтиришга қаратилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Нью-Йоркка амалий ташрифи дастурини  БМТ Бош котиби билан музокаралар якунлаб берди. Президент Антониу Гутерришнинг «Келажак саммити»ни чақириш борасидаги ташаббусини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлат раҳбари умид билдирдики, ушбу муҳим тадбир якунлари Барқарор ривожланиш мақсадини амалга оширишга хизмат қилади. Шунингдек, томонлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Алматида Марказий Осиё ва Афғонистонда Барқарор ривожланиш мақсади бўйича БМТ Хабини ташкил этиш ташаббусини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаймиз, президент жами бўлиб 27 та учрашув ўтказди ва учта йирик тадбирда иштирок этди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.