Қозоғистон Президенти Швейцария Миллий банки етакчисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Швейцария Миллий банки етакчисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти бугун Ақўрдада Швейцария Миллий банки бошқарув кенгаши раисини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Мартин Шлегель ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари швейцариялик мутахассисларнинг таваккаллар ва тўлов тизимларини бошқариш бўйича мамлакатга кўрсатган техник ёрдамини юқори баҳолади. Мартин Шлегель рақамли молия соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Томонлар валюта бозорини мустаҳкамлаш ва миллий валюталарга ишончни мустаҳкамлаш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси