Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Покистоннинг ўзаро кооперацияга киришишида катта салоҳият кўради. Давлат раҳбари Ислом республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирини табриклади, икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини тилга олишди. Бундан ташқари, Покистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбатда халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик, шу жумладан, Астанада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартиби муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.