Қозоғистон ва Қирғизистон яқин келажакда чегараолди ҳудудларда саноат савдо-логистика мажмуасини барпо этишни кўзлаган. У янги қўшма лойиҳалар пайдо бўлишини рағбатлантиради. Бу эса томонлар ўртасидаги товар айланмасини 2 миллиард долларгача етказиш имконини беради. Айтиш жоиз, икки давлат бошлиқлари шундай стратегик вазифа қўйган. Ҳозирда республикалар орасида ўзаро савдо айланмаси бир зайлда ўсиб боряпти. 2022 йилда у деярли 19 фоизга ошган ва 1 миллиард 300 миллион долларни кўрсатган. Ижобий ўсиш жорий йилда ҳам сақланиб қолган. Ўтган 7 ойда савдо 13 фоизга ошиб, 757 миллион долларга тенглашган. Қозоғистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро кенгашининг 11-йиғилишида шу ҳақда сўз борди. Савдо-иқтисодий муносабатлар билан бир қаторда, давлатлар ўртасида транзит-транспорт, коммуникациялар, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам ривож топиб боряпти. Саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, шунингдек, сув хўжалигида икки давлат манфаатларига мос келувчи истиқболлар кўзга ташланади.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси бош вазири:
– Биз келажакда
ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, улар сонини кўпайтиришдан манфаатдормиз. Умуман
олганда, Қозоғистон ва Қирғизистон барча йўналишлар бўйича биргаликда фаолият
юритиш учун кенг имкониятларга эгадир. Буни бугун турли соҳаларда имзоланган,
қиймати тахминан 65 миллион долларга тенг тижорий ҳужжатларнинг салмоқли
рўйхати ҳам тасдиқлайди. Ишончим комилки, бугун ўтказилган форум ўзаро фойдали,
минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган янги
ташаббусларни ишлаб чиқишга имкон беради.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.