Қозоғистон Президенти «ШҲТ+» саммитида қатнашди

Қозоғистон Президенти «ШҲТ+» саммитида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «ШҲТ плюс» саммитида қатнашди. Анжуман минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишга бағишланган. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, бирорта мамлакат якка ҳолда бугунги кунда замонавий чорловларга дош беролмайди. Шунинг учун ШҲТ тинчликни сақлаб қолиш учун кенг кўламли мулоқот ташкил этиши керак. Фақат биргаликда турли зиддиятлар тўхтатиш имкони бўлмаган нуқтагача ривожланиши олдини олиш мумкин, деди Қозоғистон Президенти. Ўз нутқида Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТни, биринчи навбатда, унинг асосий органи – Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди. Давлат раҳбари экологик муаммолар, шу жумладан, Каспий денгизи атрофида юзага келган вазиятга эътибор қаратди. У ШҲТ доирасидаги узоқ муддатли маслаҳатлашувларда устувор аҳамият касб этиши керак, дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.  Давлат раҳбари апрель ойида Астанада БМТ билан ҳамкорликда минтақавий экологик саммит ўтказилишини маълум қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси