Жорий йилнинг суғориш мавсумида Қозоғистон Ўзбекистондан
«Дўстиқ» канали орқали 922 миллион куб метр сув олди. Таъкидлаш лозимки, икки
давлат орасидаги мазкур шартнома Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган Давлатлараро
мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг 86-йиғилишида имзоланганди. Таъкидлаш
лозимки, республикамизга жами 4 миллиард куб метр сув келган. Экспертлар
ҳисобига кўра, зироатчилар учун сув етарли. Туркистон вилояти фермерлари мўл
ҳосил олишди ва сув мунтазам етказиб берилиши оқибатида иккинчи марта экин
экишяпти. Чордара сув омборида ҳозир 2,6 миллиард куб метр сув бор. Бу эса
ўтган йилнинг шу давридагидан 600 миллион куб метрга кўп.
Ермек Иса, «Қозоғистон сув хўжалиги»нинг Туркистон
вилояти бўйича филиали Чордара ишлаб чиқариш участкаси раҳбари ўринбосари:
– Ҳозир секундига 125 куб метр сув келяпти. Сирдарёнинг
қуйи оқимига секундига 650 куб метр сув жўнатаяпмиз.
Тўлепберген Артиқов, фермер:
– Бу йил сув мўл бўлди. Одамлар рози. Авваллари
қийинчиликлар бўлган, ҳозир ҳаммаси яхши. Қишда ёғин кўп бўлди, ёзда вақтида юбориб туришди. Бир марта
ҳосил олдик, иккинчисини суғораяпмиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси