Шарқий-Қозоғистон вилоятида умумий қиймати 890 миллиард тенге бўлган 52 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Минтақа сут етиштириш ҳажмига кўра мамлакатда учинчи
ва саноат сут мажмуалари бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Вилоят ҳокими Ғауез Нұрмұхамбетов Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевга йилнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари
бўйича ҳисобот берди. Минтақада
мойли ва озуқа экинлари майдони кенгайди. Сув тежовчи технологиялардан фаол фойдаланиляпти. «Кенг Дала 2» дастурига кўра,
миришкорларга 97 миллиард тенге ажратилди. Давлат ёрдами ҳажми ўтган йилгидан салкам 25 фоизга ортди.
Ғауез Нурмухамбетов, Шарқий-Қозоғистон вилояти
ҳокими:
– Минтақа фаол ривожланяпти. Инвестициялар жалб
қилиняпти. Қишлоқ хўжалиги
ва саноат соҳаларида муҳим лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Инфратузилма яхшиланяпти. Йўллар таъмирланяпти. Ижтимоий соҳага катта эътибор бериляпти. Петропавловскда янги шинам мактаб
қуриляпти. Шифохоналар капитал таъмирланяпти. Халқаро талабларга жавоб берадиган спорт объектлари қуриляпти. Учрашув якунида, Давлат раҳбари минтақани
ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди. Бу йўналишда иш давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

