Қозоғистон Президенти Рустам Эмомалийни қабул қилди

Қозоғистон Президенти Рустам Эмомалийни қабул қилди

Қозоғистон Президенти Тожикистон Олий миллий мажлиси - парламентнинг юқори палатаси раиси Рустам Эмомалийни қабул қилди. Томонлар учрашувда қозоқ-тожик стратегик ҳамкорлиги истиқболларини, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар, сув, парламентлараро ўзаро муносабатларни муҳокама қилди. Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожини юқори баҳолади. Рустам Эмомалий ҳам Қозоғистон Тожикистоннинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси эканлигини кўрсатиб ўтди. У Давлат раҳбарини Конституциянинг 30 йиллиги билан табриклади. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Тожикистоннинг нуфузли давлат арбобини II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси