Қозоғистон Осиё инвесторлари учун жозибадор давлат. Экспертлар фикрича, бу борада республиканинг салоҳияти катта. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ходими Бауржан Аукен Қосим-Жўмарт Тўқаев Боао Форумида мамлакатда очилаётган имкониятларни кўрсатиб берганини таъкидлади. Президент дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда имкониятларимиздан фойдаланиш мумкинлигини билдирди. Заминимизда уран, литий ва титан конлари кўп. Халқаро ҳамкорлар билан ноёб ер металлари конларини ўзлаштириш, қайта ишлашга тайёр. Яшил технология, сунъий интеллект жадал ривожланяпти. инновациявий IT лойиҳаларда етакчи технологик гигантлар билан бирга иш юритиш самара беради. Бу йўналишда Хитой билан ҳамкорлик бошланди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистон Осмон ости давлатининг Марказий Осиёдаги етакчи иқтисодий ҳамкорига айланди. Ўтган йли 41 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот алмашилди. Ўсиш 22 фоизни ташкил қилди. Хитойдан Европага қуруқлик орқали ташилаётган юкларнинг 80 фоизи Қозоғистон орқали ўтяпти. Транзит юклар ташишда Транскаспий халқаро транспорт йўлагининг аҳамияти катта. У ҳам бугунги кунда инвестициялар учун жозибали, дейди эксперт.
Бауржан Аукен, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти тадқиқотлар бўлими катта эксперти:
- Давлат раҳбари форумда «Ўрта йўлак»ниривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. У Қозоғистонгина эмас, бутун Ўрта Осиё давлатлари иқтисодига, Ўрта Осиё минтақаси ижтимоий ҳаётига таъсирини кўрсата олади. Давлат раҳбари ушбу йўлак орқали бугунги кунда 3 миллион тонна юк жўнатилаётгани, келажакда эса бу кўрсаткични 10 миллион тоннага етказиш масаласини кўтарди. Айни вақтда, Қозоғистон «Шимол – Жануб» йўналишидаги йўлакларни ривожлантиришга эътибор қаратяпгани айтилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.