Қозоғистон президентининг
Вьетнамга расмий ташрифи бошланди. Қосим-Жўмарт Тўқаевни «Ной Бай» Ханой халқаро аэропортида Социалистик республика Девони раҳбари Ле Кхань Хай ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлигидаги Қозоғистон делегацияси аввало мамлакат
пойтахтидаги Ба Динь майдонида
жойлашган Миллий қаҳрамонлар монументига гулчамбарлар қўйди. 1945 йил 2 сентябрда
ушбу майдонда мамлакат мустақиллиги эълон қилинган. Таъкидлаш лозимки, Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг расмий ташрифи доирасида олий даражада музокаралар юритилиши, Вьетнам
тадбиркорлари билан мулоқот қилиниши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.