Рақамли трансформация, иқлим ўзгариши, ёшлар иштироки,
аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, барқарор ривожланиш. Алматидаги
Европа Иттифоқи — Марказий Осиё фуқаролик жамияти 5-форумида ушбу мавзулар муҳокама қилиняпти. Унда Евро
Иттифоқи агентликлари, БМТ, минтақа республикалари ҳукуматлари, ноҳукумат
ташкилотларнинг 150 дан зиёд вакили тўпланди. Бугунги кунда Қозоғистонда 23
мингтадан зиёд бундай ташкилот бор. Анжуманда экспертлар мамлакатни ривожлантириш, нодавлат секторни
қўллаб-қувватлашида фуқаролик жамиятининг ўрни ҳақида гапирди. Европа Иттифоқи Қозоғистон билан экология, иқтисод, инсон ҳуқуқларини
муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик қилади. Global Gateway каби ташаббуслар воситасида Европа Иттифоқи республикага энергетика, таълим ва иқтисодни ривожлантиришда инвестициялар
ва турли дастурлар орқали кўмаклашади.
Айзада Қурманова, Қозоғистон
Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари:
-
Ушбу форумда биз иқтисодий ривожланиш, барқарор энергетика, рақамлаштириш ва
транспорт логистикаси бўйича инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қиляпмиз.
Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон Европадан бевосита инвестициялар жалб этишига
ёрдам беради. Анжуман фуқаро жамиятини ривожлантиришга ҳам катта таъсир
кўрсатади. Шунингдек, давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашда фуқаро жамиятининг
ролини оширади. Қозоғистон ноҳукумат ташкилотлари ривожланишига олиб келади, фуқаро
жамиятининг халқаро стандартлар даражасига чиқишига ёрдам беради.
Нуржамал Иминова, «Чироқ» ногирон аёллар ҳамжамияти
тараққиёт директори:
- Фуқаролар жамияти катта фойда кўради. Ҳар қалай, Қозоғистон фуқаро жамияти учун вазият шундай. Бизда жамоат майдончалари
бор, уларда болалар, аёллар, ижтимоий заиф қатламлар ҳуқуқлари бўйича фикр
билдира оламиз. Бунга жамоат кенгаши ҳам киради. Яқинда электрон петиция
имконияти яратилди, биз бу гуруҳларнинг ҳуқуқлари бўйича фикр билдириш, уларни
муҳофаза қилиш имконига эга бўлдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

