Қозоғистон
мамлакатнинг янада ривожланишини таъминловчи кенг кўламли ўзгаришлар арафасида
турибди. Сенат раиси Маулен Ашимбаев юқори
палата бюроси йиғилишида таъкидлашича,
янги Конституция фуқаролар, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар
таклифларига кўра ташкил қилинган. Янги Асосий қонун Қозоғистоннинг узоқ
муддатли фаровонлиги учун пойдевор яратади.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Кемелевича Тўқаевнинг ташаббусига кўра кенг кўламли
ислоҳотлар амалга ошириляпти. Улар «Кучли Президент – Таъсирчан
Парламент – Ҳисоб берувчи Ҳукумат» концепциясини рўёбга чиқаришга қаратилган
модернизация стратегиясининг муҳим бир қисми. Натижада сиёсий тизимнинг самарадорлиги, очиқлиги ва фаоллиги таъминланади. Шу сабабли мутлақо янги мамлакат
Асосий қонуни матни тайёрланди ва чоп этилди. Янги Конституция фуқаролар,
жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва ҳуқуқшунослар таклифларига кўра ишаб
чиқилди, унинг мазмуни комиссия йиғилишларида очиқ-ойдин муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

