Астанада Antifraud Forum Kazakhstan анжумани ўтказилди

Астанада Antifraud Forum Kazakhstan анжумани ўтказилди

Қозоғистон киберхавфсизлик йўналишида ўз рақамли ечимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга эътибор қаратяпти. Бунда давлат органлари, бизнес ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлай олувчи технологияларни ривожлантириш ҳам кўзда тутилган. Ушбу йўналишлардан бири — киберсуверенитетни ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги соҳасида миллий маҳсулотларга ўтишдан иборат. Молия ва рақамли соҳада товламачиликка қарши курашга бағишланган AntiFraud Forum анжумани сабабли Астанада банклар, молия технологилари компаниялари, киберхавфсизлик идоралари вакиллари ва экспертлар тўпланди. Молия институтларининг кибертаҳдидларга бардошлилигини ошириш, антифрод-технологиялар жорий этиш, шу жумладан, туркий давлатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилган. Экспертлар фикрича, бу борада маълумот алмашиш ҳамда ўз кучимиз билан муҳофаза тизимлари яратиш талаб қилинади. Қозоғистонда ишлаб чиқилган, халқаро стандартларга тўла мувофиқ бўлган security-токен ишланма бу борада қўл келиши мумкин. У шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш билан бирга корпорацияларнинг турли тузилмаларини муҳофаза қилиш учун ҳам зарур.

Руслан Тургульдинов, Tsarka Group  бош директори ўринбосари:

- Товламачиликка йўл бермаслик ва қарши курашиш учун security токенимиз бор. TAUTAN кичкина флешка шаклида ясалган ва смс, қўнғироқ билан амалга ошириладиган икки факторли аутентификация вазифасини бажаради. У FIDO2 технологияси, алгоритмида ёзилган. Мазкур калитларни шифрлаш алгоритми энг яхши ҳимояланган  воситалар қаторига киради. Маҳсулот барча мамлакатларжа ишлатилиши мумкин. Биз уни сотишда давом этяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси