Нидерландия Бош вазирининг ташрифи Астана ва Амстердам ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Марко Рюттенинг Қозоғистонга қилган амалий сафарининг аҳамиятини таъкидлади. Ўз навбатида Европа давлати Ҳукумат раҳбари икки томонлама ҳамкорликни юқори баҳолади. Қозоғистон ва Нидерландия қироллиги ўртасида амалий ҳамкорлик кенгайганини кўрсатиб ўтди. Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, энергетик ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи, транспорт, инновациялар, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, сув захираларини бошқариш тадбирлари муҳокама қилинди. Европа Иттифоқи доирасидаги мулоқотнинг муҳимлиги таъкидланди. Эслатамиз, Нидерландия – Қозоғистоннинг энг йирик инвестори ҳисобланади, ушбу давлатдаги ташкилотлар киритган бевосита инвестициялар ҳажми 120 миллиард долларни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.