Қозоғистон транспорт-логистика салоҳиятини кенгайтиришни кўзлаган. Мутахассислар маълумотларига кўра, ўрта муддатли
истиқболда юртимиз орқали Хитой маҳсулотлари ташуви 5
мартага ошиши мумкин. Экспортчилар Иккинчи
Форуми ҳамда Қозоғистон ва Хитойнинг Сичуань провинцияси ўртасидаги
савдо-иқтисодий ҳамкорликка бағишланган анжуманда экспертлар шу ҳақда сўз юритди. Тадбир доирасида икки давлат тадбиркорлари 165 миллион долларга тенг маҳсулот етказишга доир шартномалар имзолади. Айтиш жоиз, ҳозирда Қозоғистон Осмоности юртидаги йирик провинциялардан
бири билан савдо ҳажмини оширмоқда. Сичуань билан товар айланмаси деярли 230
миллион долларни ташкил қилади. Шундан 45 миллиони Қозоғистон экспортига тўғри
келади. Провинция
кўп миқдорда маҳаллий
ёғ-мой, дон маҳсулотлари, шунингдек, ичимликлар, қандолат маҳсулотлари
ва бошқаларни харид қилишга тайёр. Бундан ташқари, яқин вақт ичида Сичуанда QazTrade савдо вакиллиги иш
бошлайди. Экспорт оператори мамлакатимиз корхоналари ва Осмоностининг йирик
компаниялари ўртасида боғловчи бўғин ролини бажаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.