Қосим-Жўмарт Тўқаев Вьетнамни Қозоғистоннинг Жанубий-Шарқий Осиёдаги асосий ҳамкори деб атади.
Давлат раҳбари Вьетнам
Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Нгуен Суан Тхангни қабул қилди.
Президент қозоқ-вьетнам
муносабатлари
ривожланаётганини, алоқалар кенгайиши учун баҳолиқудрат ҳаракат қилишга
тайёрлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш зарурлигига алоҳида
эътибор қаратди. Нгуен Суан Тханг эса ўз навбатида Қозоғистон
Президентининг
ўтган йили бўлиб ўтган Вьетнамга ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга
чиқариш бобида фаол ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбари 2025
йилда Вьетнам
Президентининг расмий
ташриф билан Қозоғистонга келиши ва Астана
форумида
қатнашишини таклиф этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

