Австрия капитали ҳисобига Алмати вилоятида янги аутлет-марказ очилади. Инвестор компания раҳбарлари республика бош вазири Ўлжас Бектенов билан ушбу объект қурилиши масаласини муҳокама қилди. Марказнинг бунёд этилиши кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш ҳамда товар айланмаси ўсишини оширишга хизмат қилиши кутиляпти. Лойиҳа ички ва ташқи харидорларни жалб этиши мўлжалланган.
Қозоғистон Бутунжаҳон банки билан рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Бош вазир Ўлжас Бектенов ва молиявий тузилма вице-президенти Антонелла Бассани учрашувида маълум бўлди. Хусусан, Бутунжаҳон банки инновациявий технологияларни лойиҳалашни оптималлаштириш, иқтисодий инвестицияларни амалга ошириш ва экологик муаммоларни ҳал этиш соҳасида давлат органлари фаолиятига илғор халқаро тажрибани олиб кириши мумкин. Молиявий институт маълумотларига кўра, бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик натижасида 8 миллиард доллар қийматига тенг 48 та лойиҳа рўёбга чиқарилган.
БМТ Бош котиби ўринбосари Хаолян Шу билан бўлган учрашувда Қозоғистон ҳукумати раҳбари Ўлжас Бектенов Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Томонлар Алматида БМТ Тараққиёт дастурининг субминтақавий офисини барпо этиш истиқболларига эътибор қаратди. У Марказий Осиёнинг ташқи чорловларга бардошлилигини мустаҳкамлаш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилади. Умуман, ушбу халқаро ташкилот билан ҳамкорлик йилларида мамлактаимизда турли соҳаларда 200 та лойиҳа амалга оширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

