Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ҳамкорларидан бири бўлган Чехия
билан алоқаларини
фаоллаштириш ниятида. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Чехиянинг Ташқи ишлар вазири Ян Липавскийни қабул қилди. Давлат
раҳбари икки мамлакат ўртасида савдо ва инвестициявий муносабатларнинг янада ривожланиши учун катта
имкониятлар борлигига эътибор қаратди. Чех
инвесторларини
қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида
Ян Липавский фаол иқтисодий
алоқалар қозоқ-чех ҳамкорлигининг асоси эканлигига эътибор қаратди.
Саноат, яшил тараққиёт талабларига мувофиқ ривожланишга ўтиш,
энергетикада қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Айни
вақтда, Чехия Президентининг Қосим-Жўмарт Тўқаевга
Прагага расмий ташриф билан келишини таклиф этганини
маълум қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси