Астанада экспертлар Янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилди

Астанада экспертлар Янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилди

Янги Конституция лойиҳаси – эътибор марказида. Қозоғистонликларнинг муҳокамаларда кенг иштирок этиши «Тингловчи давлат» концепциясининг амалда жорий этилганини кўрсатади, дея таъкидлайди экспертлар. Президент марказида ўтказилган йиғилиш қатнашчилари Асосий қонун лойиҳаси мазмунини таҳлил қилди ва ижобий баҳолади. Шу жумладан, экспертлар шахсий ҳаёт дахлсизлиги, рақамли муҳитда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, адвокатура мақомини оширишга бўлган ёндашувнинг муҳиммлигини таъкидлади.

Есберген Алауханов, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор:

– Янги Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, адвокатура вазифаси очиқ кўрсатилган. Буни жуда тўғри қарор, деб ҳисоблайман. Асосий қонун лойиҳасида айнан шундай кафолатлар кучайтирилган. Қозоғистоннинг энг катта бойлиги – унинг халқи. Биз исталган вақтда бепул ҳуқуқий ёрдам бера оламиз.

Мажилис депутати Ерлан Саировнинг фикрига кўра, сиёсий ривожланишнинг янги сифат босқичига ўтган Қозоғистонда сўнгги ўн йил давомида юз берган кенг кўламли геосиёсий ўзгаришлар ҳисобга олиниши лозим.

Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

– Бизга беқарор даврда мамлакатимизда давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тинчлик-осойишталикни сақлаб қолишга хизмат қилувчи ҳужжат керак. Янги Конституция мамлакат ичида барқарорлик механизмларини таъминлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси