Қирғизистон билан иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда

Қирғизистон билан иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда

Бунинг учун ҳар икки республикада барча имконият мавжуд. Сўнгги ўн беш йил ичида мамлакатимиз қўшни давлат иқтисодиётига бир миллиард доллар инвестиция киритган. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

- Ўтган йилнинг май ойида Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қирғизистонга расмий сафари давомида кўплаб янги шартномалар имзоланди. Учрашувда асосан иқтисодий муаммолар муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарлари учрашуви давомида ҳал этилган масалалар юзасидан икки томонлама иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун тегишли ташкилотлар иш олиб борди.

Нурланбек Шакиев, Қирғизистон Республикаси жўғўрғу кенеши спикери:

- Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги мавжуд алоқаларни баҳолаш ва салоҳиятини  аниқлаш бўйича катта ишлар қилинди. Лекин олдинда бажариладиган иш кўп, деб ҳисоблайман, биз савдо ҳажмини ошира оламиз.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Қирғизистон парламентлараро ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади. Икки республика қонун чиқарувчи органлари алоқаларни мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади. Қўшни мамлакатлар иқтисодиёт, фан, таълим, маданият, спорт, туризм соҳаларида яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси