2022 йил кузида Қозоғистон пойтахтида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши юбилей саммити ўтказилади. Унда 27 давлат раҳбарлари онлайн-форматда қатнашиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, республиа Ташқи ишлар вазирлигида саммит доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар киритилган йўл харитаси тузиб чиқилган. Қозоғистон бу ташкилотда 2019 йилдан буён раислик қилмоқда. Ҳозир кенгашни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Юзага келган фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган жамғарма тузиш масаласи муҳокама қилиняпти. Шунингдек, АСЕАН ва ЕОИИ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш чоралари кўриляпти.
Қайрат Сарибай, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши котибияти ижрочи директори:
- Раислик қилаётган Қозоғистон томони фикрича, 30 йиллик ривожланиш даврида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши уни ташкилот деб аташ учун етарли шарт-шароит яратди. Биринчидан, ташкилотнинг форумдан фарқ қиладиган белгилари бор. Биринчи навбатда, сиёсий даражадаги мунтазам учрашувлар. 30 йиллик тажриба туфайли кенгаш ташкилотга айлангани ҳақидаги декларация Осиё халқлари кучларни бирлаштириш ниятида ҳамкорлик қирралари ва йўналишларини мустақил танлаб олиши мумкинлигини кўрсатувчи сигнал бўлиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси