Бугун Қозоғистонда миллий қишлоқ хўжалик ҳисоби
бошланди. Сентябргача у онлайн-форматда ўтказилади. Ўтган йлларда бўлгани каби, рақамли технологиялардан фойдаланилади. Миллий статистика бюросида маълум қилишларича, натижада маълумотларни
тартибга келтириш анча осонлаштирилади. Қишлоқ хўжалик тузилмалари Sanaq.Gov.kz сайтида анкета саволларига мустақил жавоб беради. Жами 20 мингта корхона ва 280 мингтадан зиёд дҳқон хўжалиги ва якка тадбиркорлар
унда қатнашиши кутиляпти. Қишлоқларда яшовчи респондентлар ҳокмиликлар ва туман статистика бўлимлари қошидаги ўз-ўзига хизмат қилиш зоналарига
боришлари ҳам мумкин. Республикада жами 2 минг 700 тага яқин шундай жой ташкил этилади. Бундан ташқари, саноқ давомида пайдо бўлган саволлар билан контакт-марказга мурожаат этиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, БМТ 10-бутунжаҳон саноғи ва тавсиялари асосида
ўтказиляпти.
Асель Шауенова, Миллий статистика бюроси раҳбари ўринбосари:
- Сайтда сўроқноманинг
икки варианти бор. Биттаси қишлоқ хўжалиги корхналари учун, иккинчиси
боғ, томорқа ёки
чорваси бор одамлар учун. Саволлар ердан фойдаланиш, техника мавжудлиги, мол боқиш шароити, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва сотиш, меҳнат шароити ҳақида бўлади. Sanaq.Gov.kz сайтига сўроқнома
қисмларини қандай тўдириш тўғрисида тегишли видеойўриқнома қўйилган, Sanaq-Myrza, деб аталган
махсус ишлаб чиқилган чат-бот ўрнатилган, у барча сваолларга фойдаланувчи учун қулай шаклда
жавоб бера олади.
Миллий статистика бюросида маълум қилишларича, онлайн қатнаша олмаганлар учун офлайн имконият яратилади. Улар олдига махсус ўқиган ходимлар келади. Саноқнинг дастлабки натижалари декабрда, тўла натижалари 2026 йилда чоп этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

