Қозоғистон
Президентига Defense Tech (Дэфенс тейч) мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги инновацияларни
қўллаб-қувватлаш маркази тақдим этилди. Ташаббус мамлакат қуролли кучлари ва
миллий хавфсизлик тизими эҳтиёжлари учун мамлакатдаги технологик ечимларни
аниқлаш, саралаш ва жадал ривожлантириш учун инновациявий экотизим
шакллантиришга қаратилган. Лойиҳани Мудофаа вазирлиги амалга оширяпти. У Алмати Армия уйида иш юритяпти,
стартап-жамоалар, илмий ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштирган. Фаолиятини
мувофиқлаштириш учун Astana Hub Defense Tech офиси ташкил қилди. У Мудофаа
вазирлиги, бизнес ва фан ўртасида доимий алоқани таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

